2022 йилнинг 26 феврал куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани “Равот” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида турган “Жентра” русумли автоуловдан нархи анчайин қиммат турадиган уяли алоқа воситаси ўғирланди. Бу тўғрида ички ишлар органларига шу туманнинг Ойбек номидаги маҳаллада истиқомат қиладиган жабрланувчи Ш.Э. хабар қилди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ўғрилик Жиззах шаҳрининг Бунёдкор маҳалласида яшовчи уй бекаси Ф.У. томонидан содир этилгани аниқланди. Ундан далилий ашё ҳужжатлаштириб олинган.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Ростда” мухбири.

Жиззах вилояти.