У танишлари орқали ижарага уй топди. Келишилган пул тўланмаса, уйни бўшатиб қўй, дейиши
тайин. Лобарда ҳам шундай бўлди. Аммо қилган ишидан виждони бироз қийналган уй эгаси танишларининг маслаҳати билан Нарпай тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, катта лейтенант Матлуба Эламоновага қўнғироқ қилиб, вазиятни тушунтирди. Инспектордан «Дарҳол менга хабар беришингиз керак эди, ҳомиладор аёлга бирон нима бўлса...» деган таъкидни эшитгач, Лобарни ўзи қидиришга тушди.
– Биз Лобарни икки фарзанди билан таниш опасининг уйидан топдик, – дейди катта лейтенант Матлуба Эламонова. – Унинг ой-куни яқин эди. Аёл билан суҳбат жараёнида маълум бўлдики, оилада олдиндан келишмовчиликлар бўлган.
Лобарнинг қайнонаси билан суҳбатлашишганимизда, у келинини ҳам, набираларини ҳам уйига киритмаслигини айтиб, жаҳл билан чиқиб кетди. Шу орада Самарқанд шаҳридаги «Она ва бола» марказида Лобарнинг кўзи ёриди.
Бугун Лобар Аёлларни ижтимоий ҳимоя қилиш реабилитация марказида
3 нафар фарзанди билан яшаяпти. Мазкур марказда ҳуқуқий саводхонлиги йўқлиги ва бошқа сабаблар туфайли турмушнинг кўп муштларига дуч келган аёллар учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Унга мутасаддилар ва катта лейтенант Матлуба Эламонова туфайли барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб берилди.
– 57 та маҳалладаги
50 мингдан ортиқ оилаларда 102 минг нафардан зиёд хотин-қизлар истиқомат қилади, – дейди Матлуба Эламонова. – Мен ана шу хотин-қизларнинг турмуш тарзи,
яшаш шароити, муаммоларини ўрганиш, мавжуд муаммоларига ечим топишни биринчи галдаги вазифам деб биламан. Ўтган йили тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган 119 нафар хотин-қизга ҳимоя ордери берилди. Бузилиш ёқасига келиб қолган 73 та оила яраштирилди. Кўплаб хотин-қизларнинг низолари бартараф этилди.
Лавҳамиз қаҳрамони биз билан суҳбатда аслида оила остонасидан ташқарига чиққан бу тахлит муаммоларни ҳал этиш осон иш эмаслигини таъкидлади. Аммо маҳалла еттилиги, ҳамкор ташкилотлар кўмагида чора-тадбирлар турли сабаб ва оқибатларга ечим топишда қўл келиб, оилаларда соғлом муҳит ҳукм суришига асосий омил бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.
Тақдир – синовли йўл. Кимнинг одимлари равон, кимдир эса нимадир сабаб билан қоқилади. Шундай паллаларда катта лейтенант Матлуба Эламонова сингари эзгу мақсад билан қўл узатгувчи ходималарнинг борига шукур.
Гулноза
ТУРҒУНБОЕВА,
ўз мухбиримиз.
