Урганч шаҳрида вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси масъул ходимлари, шаҳар ИИБ ЖХХ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар ҳамда “Оқила аёллар” жамоатчилик кенгаши фаол аъзолари иштирокида семинар-йиғилиш бўлиб ўтди. “Турмуш” профилактик тадбири доирасидаги ушбу тадбирда хотин-қизлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш ҳамда касб-ҳунарга йўналтириш бўйича ҳамкорликда амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама этилди. Семинарда қўлга киритилган ютуқлар алоҳида эътироф этилиб, йўл қўйилган камчиликлар тилга олиб ўтилди ва уларни бартараф этиш бўйича зарур тавсия ва топшириқлар берилди. 

  Тадбирда бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, тадбиркор аёллар томонидан ишлаб чиқарилган турли маҳсулотлар намойиш этилди.

Ўз мухбиримиз. 

Хоразм вилояти.