Ёшлар ойлиги доирасида «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида Тошкент шаҳар ИИББ ЖЦБ Патрул-пост хизмати бригадасида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда Бош бошқарма Фахрийлар кенгаши аъзолари, кўп йиллар давомида виждонан хизмат қилиб нафақага чиққан ходимлар, ҳамда ички ишлар органларининг ёш ходимлари иштирок этди.
Учрашувда фахрийлар Ички ишлар органлари тарихи, ўзлари хизмат олиб борган фаврлари ҳақида гапириб беришди. Шунингдек, бугунги шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланиб, ҳар бир ходим жиноятчиликнинг олдини олишда жонбозлик кўрсатиши лозимлиги ҳақида уқтирилди.
Тадбирда хизматда ижобий натижаларни қўлга киритиб келаётган ходимларга фахрий ёрлиқлар топширилди. Ёш авлод тарбиясига катта ҳисса қўшаётган фахрийлар ҳам алоҳида тақдирланди.
Сарвар СОБИРОВ,
«Постда» мухбири.
