ИИВ ЖИЭД Тўртинчи минтақавий ҳудуди 2-сон жазони ижро этиш колониясида 14-январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.
Колония раҳбарияти ва шахсий таркиби қатнашган тадбирга ички ишлар органларида узоқ йиллар самарали хизмат қилиб, хозирда нафақада бўлган истеъфодаги подполковниклар Худоёр Ботиров ва Борно Баҳромов таклиф қилинди. Тадбирда улар миллий армиямизнинг қудрати, соҳада ўтказилган ислоҳотлар ҳақида фикр билдириб, ёш ходимларга ҳар қандай шароитда давлат ва халқ манфаатларига хизмат қилиш, миллий қадриятларга содиқ баркамол шахс сифатида камол топиш лозимлигини таъкидлашди.
Собир СОҲИБОВ,
капитан.
Қашқадарё вилояти.
