Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан уч авлод учрашуви ташкил этилди. Соҳа фахрийлари, ИИВ Жиззах академик лисейи ўқувчилари иштирокида ўтган тадбир аввалида ИИВ ўқув муассасалари, хусусан тизимида фаолият олиб бораётган педагогларнинг шарафли ва машаққатли хизмати ҳақида сўз юритилди. Кекса авлод вакиллари ёшларга билим олиш ва Ватанга хизмат қилишга оид маслаҳат ва тавсияларини билдирдилар. Тадбир якунида фахрийларга эсдалик совғалари топширилди. 

 Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Ростда” мухбири.

Жиззах вилояти.