Яқинда тунги соат тахминан 22:30 лар атрофида Қўнғирот туманлар­аро қўриқлаш бўлимига келиб тушган хабарга кўра, «Тахиатош нефтбаза» корхонасининг тумандаги «Тароқли» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган филиалида ўғирлик содир этилаётган эди. Воқеа жойига етиб борган тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари уч нафар фуқарони ташкилотнинг вагонлар кириши учун мўлжалланган дарвозаси ёнида пластик идишларда жами 220 литр дизел ёқилғисини ҳеч қандай ҳужжатларсиз, маст ҳолатда олиб кетмоқчи бўлган вақтида қўлга олишди. Мазкур шахслардан бирига тегишли автомашина жарима майдончасига жойлаштирилди. Ушбу транспорт воситасини маст ҳолда бошқаргани учун унга нисбатан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ ЙПХ отряди ходимлари томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилди. 

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари чоғида ўғирликни мазкур корхона ишчилари Д.У, С.Б ҳамда Б.Ж содир этгани аниқланди. Айбдорларга нисбатан қонунга мувофиқ, тегишли жазо чоралари тайинланди.

Алламурат ХОЖАНАЗАРОВ,

Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси

Ахборот гуруҳи бош мутахассиси, капитан.