Жорий йилнинг 20 сентабр куни Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги “Яккатут” маҳалласида яшовчи Х.Ш.га талончилар ҳужум қилди.
Уч нафар шахс уни уриб, “Самсунг” русумли телефон аппарати, фуқаролик паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситаси ҳужжатлари ҳамда ичида 600 Ақш доллари ва 60 минг сўм пуллари бўлган катмонини тортиб қилиб, ҳодиса жойидан яширинишди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, суриштирув ишлари натижасида уч нафар талончи топилиб, поросессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Абдувосит Сидиқов,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
