Жиззах вилоятининг Дўстлик, Мирзачўл ва Арнасой туманлари Ички ишлар бўлимлари ходимлари ўртасида спортнинг миллий кураш, қўл жанги ва самбо турлари бўйича мусобақалар ўтказилди. Умумжамоа ҳисобида Мирзачўл тумани ИИБ ходимлари 1-ўринни эгаллашди. Кейинги ўринлар Дўстлик ва Арнасой туманлари шахсий таркибига насиб этди. Якунда энг юқори натижаларни қайд этган ходимлар тақдирланди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Постда” мухбири.

Жиззах вилояти.