Халқимизда ёши улуғ инсонларнинг ҳаёт йўли, уларнинг қилган ишлари, келажагимиз эгаларига доимо ибрат бўлиб келган. Шу сабабли ҳам уч авлод учрашувларини ўтказиш, ўзининг ижобий самарасини бермоқда.
Яқинда Бўзатов туманидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам ана шундай тадбирлардан бири ташкил этилди. Унда истеъфодаги полковник Оринбай Турдақов иштирок этиб, ўзининг ҳаёт йўли, узоқ йиллар давомида юртимизда тинчлик-осойишталикни сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишдаги муносиб ҳиссаси ҳақида таъкидлади.
Шунингдек бу инсон, фаолияти давомидаги турли воқеалар ҳамда ҳозирги кунда ички ишлар органлари тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар тўғрисида ҳам тўхталиб ўтди.
Шундай қилиб, барчада катта таассурот қолдирган ушбу тадбирда ўқувчи-ёшлар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Азамат ПИРНИЯЗОВ,
“Постда” мухбири.
