Қўнғирот туманида ички ишлар органлари ходимларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида пора олиш жинояти фош этилди.
Хусусан, ички ишлар идорасига ариза билан мурожаат қилган фуқаро икки нафар аёл уни Қўнғирот туманидаги қўшма корхоналардан бирига ишга жойлаштириш эвазига 20 миллион сўм миқдорида пул сўраётганини билдирди. Уларнинг ушбу ноқонуний ҳаракатига нисбатан чора кўришни сўради.
Ушбу мурожаат асосида махсус тадбир ташкил этилиб, пул сўраган шахслар ўзлари талаб қилган 20 миллион сўм пулни фуқародан олаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Аниқланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Азамат ПИРНИЯЗОВ,
«На посту» мухбири.
Қорақалпоғистон Республикаси.
