Фурқат Ботиров (исм-шарифи ўзгартирилди) ўзини уста деб таништириб, Термиз шаҳридаги “Боғишамол” маҳалласида яшовчи Х.Холовнинг ишончига киради. Унга уйини таъмирлаб беришини айтиб, савдолашади ва хонадон калитини ҳам олади. Х.Холов уйда йўқ пайти эса уй эшигини очиб киради-да, бу ерда турган битта ноутбук ва битта уяли телефон аппаратини олиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинади.
Ғафлатда қолган уй эгаси бу ҳақда шаҳар Иибга хабар қилгач, Фурқат Ботировга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Феруза АЛИБОЕВ,
Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги
Тергов бошқармаси терговчиси, маёр
