Шофиркон тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика катта инспектори, капитан Аббос Ғаффо­ровни ҳамкасблари соҳа фидойиси сифатида қадрлашади. Бундай ҳурматга самимийлиги, ҳеч кимдан ёрдамини аямаслиги ҳамда ишига сидқидилдан ёндашиши орқали эришган. Шунингдек, у «устоз-шогирд» анъаналарини давом эттириб, ишга янги қабул қилинган ёш профилактика инспекторларига бой тажрибаларини ўргатиб келмоқда.

– Устозим билан елкама-елка, ёнма-ён туриб хизмат қилаётганимдан фахрланаман, – дейди лейтенант Миршод Нуриллаев. 

– У кишидан фуқаролар томонидан тушадиган ариза ва шикоятларни ўрганиш, маъмурий ҳужжатларни юритиш, қисқаси, соҳавий билимларни пухта ўзлаштириш ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш сир-асрорларини қунт билан ўрганмоқдаман. Шунингдек, Аббос ака ўз ҳудудларидаги аҳо­лининг тинчлик-хотиржамлигини таъминлашдан ортиб, мен сингари бошқа профилактика инспекторларига ҳам йўл-йўриқ кўрсатиб келяпти. 

Ўқиш, ўрганиш ва изланиш ҳар қандай касбда ҳам маҳо­ратни оширишнинг бош омилидир­. Туман Иибда яхши йўлга қўйилган анъана ёшларнинг касб сирларини мукаммал ўрга­нишларида муҳим аҳамият касб этяпти.

Мирзоқул АҲАДОВ,

ўз мухбиримиз.

Бухоро вилояти.