Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар дейишади. Шунинг учун устоз ва мураббийлар панд-насиҳати, билимига доим эҳтиёж сезамиз. Улардан билмаганимизни сўраб ўрганамиз, устозлар ёрдами билан турли муаммоларга ечим топамиз.

ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7253-ҳарбий қисмда ҳам ана шундай усозлар кўпчиликни ташкил этади. Тизимда кўп йиллардан буён хизмат қилиб келаётган 3-қўриқлаш взводи назорат ўтиш жойларини қўриқлаш гуруҳи 1-тоифали назоратчиси, катта сержант Муҳаммадали Аҳмедовни ҳам кўпчилик ўзига устоз деб билади. Катта сержант эса билганини ўргатишдан тўхтамайди.