Сўнгги йилларда Президентимиз ташаббуси билан ёш авлодни тарбиялашда “Устоз-шогирд” анъанасига амал қилиш, устозларни улуғлаш, уларнинг орттирган тажрибаларидан унумли фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Фарғона вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ҳамда ИИВ Фарғона академик лисейи ҳамкорлигида ташкил этилган уч авлод учрашуви ҳам ёшларни устозлар ўгитидан яна бир бор баҳраманд этди.
Тадбирда вилоят ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси ва аъзолари сўзга чиқиб, ўқувчи-ёшларни билим олишга, китоб ўқишга, ҳалолликка ва фидойликка чорладилар. Ёшликда олинган билим инсонни элда азиз ва мукаррам қилиши таъкидланди.
Тадбир давомида ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга фахрий-устозлардан жавоб олдилар.
Абдувосит СИДИҚОВ,
ўз мухбиримиз.
Фарғона вилояти.
