У устози катта сержант Илвира Борисовадан соҳанинг ўзига маълум бўлмаган қирраларини ўрганди. Тиришқоқлиги, берилган топшириқларни ўз вақтида, бекаму кўст бажариши, меъёрий ҳужжатлар ва янгиликларни пухта ўзлаштириши туфайли ҳамкасблари эътиборига тушди. Ҳозирда Қарши шаҳар ИИОФМБ ЭКБ катта эксперти лавозимида хизмат қилаётган маёр Баҳодир Жўраев билан турмуш қургач, фаолиятини Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот марказида катта инспектор сифатида давом эттирди. 

Лавҳамиз қаҳрамони бугунги кунда Қарши шаҳар ИИОФМБ 4-сонли ИИБ миграция гуруҳи инспектори вазифасида хизмат қиляпти. Ўзи учун янги соҳани ўзлаштиришда унга подполковник Замира Рустамова яқиндан ёрдам берди. 

– Катта сержант Дилдора Худойназарова ўз устида ишлаб, мунтазам касб маҳоратини ошириб боради. Барчага хушмуомала, – дейди Қарши шаҳар ИИОФМБ бошлиғининг ўринбосари, маёр Урал Маҳмудов. – У хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига қатъий риоя этиб, касбий, жанговар ҳамда жисмоний тайёргарлик машғулотлари, турли маданий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этиб келяпти. 

Маёр Баҳодир Жўраев турмуш ўртоғини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлайди. Катта сержант Дилдора Худойназарова икки нафар фарзандининг тарбиясида ҳам собитқадам. Пойдевори мустаҳкам бу оилада вояга етаётган болалар орасидан ҳам осойишталик посбонлари етишиб чиқса, не ажаб…

Содиқ РАҲИМОВ,

ўз мухбиримиз.

Қашқадарё вилояти.