Бугун ҳар қадамда фирибгарлардан эҳтиёткор бўлиш сўралаётганида бунга мутлақо бефарқ кимсалар ҳам учраб турибди. Бундайлар эса осонгина тузоққа тушишмоқда.

Музработ туманидаги «Янги ҳаёт» маҳалласида яшовчи Рустам Холдоров (исм-шарифи ўзгартирилди) ҳам Термиз шаҳри ҳудудида кам таъминланганларга қурилаётган уйлардан олиш истагида юрганларнинг қарийб 10 нафарини чув туширади. У “мижозлари”га уйни қонуний қилиб олиб беришни ваъда қилиб, катта миқдордаги пул маблағларини олиб, ўз эҳтиёжига ишлатиб юборади. Натижада унга ишонганлар ҳам уйсиз, ҳам пулсиз қолишди.

Шундан сўнг бу ҳақда ички ишлар органига хабар қилингач, ҳолатга ойдинлик киритилди. Ўзгаларнинг пулига таралла-бедод қилиб юрган Р.Холдоровга нисбатан эса жиноий иш қўзғатилди.

Машҳура САЪДУЛЛОЕВА,

капитан.

Сурхондарё вилояти.