Лавҳамиз қаҳрамони Тошкент киновидеотехника касб-ҳунар техникумини тугатиб, дастлабки хизмат фаолиятини пойтахт ИИББ ЖЦБ Кинология хизматида бошлади.
Касб сир-асрорларини ўрганиб, соҳани эгаллашида мураббийи – маёр Ерлан Ташмановнинг алоҳида ўрни бор.
Бугун унинг ўзи ҳам шогирди, капитан Шуҳрат Ҳамидуллаев билан ҳамкорликда туман ИИОФМБ фаолиятида уйғунликни таъминлаш, алоқа ва тегишли коммуникасион тизимларнинг кеча-ю кундуз узлуксиз ишлашини назорат қилишда баҳоли қудрат хизмат олиб бормоқда.
Мавжуд видеокузатув камераларида носозлик кузатиладими, компютерларнинг дастурий таъминоти ишдан чиқадими, алоқа воситалари бузиладими, муаммони тезда бартараф этганида, ходимлар томонидан бир оғиз миннатдорлик билдирилганида, барча чарчоқлар унут бўлиб, хизматга бўлган иштиёқ янада ортиб бораверади.
Сарвар СОБИРОВ,
ўз мухбиримиз.
Тошкент шаҳри.
