Тошкент вилоятида мазкур ҳудуд ИИББ ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши бир қатор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида, жами 1 миллиард 14 миллион сўмлик бўлган 1 миллион 709 минг дона пиротехника воситалари аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Шунингдек, ушбу ҳолатлар бўйича 80 нафар шахс маъмурий, 9 нафари эса, жиноий жавобгарликка тортилди.

Ҳозирда ҳам мазкур йўналишдаги профилактик тадбирлар уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Ўз мухбиримиз.