Куни кеча пойтахтимизда жойлашган халқаро шахмат академиясида мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида мазкур спорт тури бўйича ХХХИИ-спартакиада мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда ғолиблик учун ўзаро беллашган 15 та терма жамоа аъзолари орасида ИИВ вакиллари ҳам муносиб иштирок этишди.

Қизғин давом этган баҳслар якунига кўра, умумжамоа ҳисобида Давлат хавфсизлик хизмати шахматчилари 1-ўринни эгаллаган бўлса, Ички ишлар вазирлиги ақл гимнастикачилари 2-поғонани забт этди, Миллий гвардия спортчилари эса, бронза медалига лойиқ топилди.

Биз ҳам вазирлигимиз шаънини астойидил ҳимоя қилиб, ана шундай ёрқин ғалабани қўлга киритган ҳамкасбларимизни самимий қутлаб, келгусида бундан-да, юқори марраларни забт этишини тилаб қоламиз!

Озод НАСИМОВ,

подполковник.