...ҳеч қачон хоинлик қилмайдиган одамлар ҳам бўлишини тушуниб етасан. Аммо бундан олдин кўплаб хиёнатларга дуч келишга тўғри келади. Кучли ишонч мустаҳкам садоқатни талаб қилади.
...ташқи чирой ички гўзаллик олдида ҳеч нарсага арзимаслигини англаб етасан. Негаки, барча ташқи нарсалар – биринчи ёмғиргача. Ички бойлик эса – доимо нур сочиб туради.
...атроф-муҳитдаги баъзи ифода ва иборалар, ҳатто чиройли айтилган бўлса-да, ҳеч бир маънога эга эмаслигини, улар шунчаки сўзлар мажмуи эканини тушунасан. Фақат ўзинг англаб етган, гувоҳи бўлган ҳақиқатларгина муҳим аҳамиятга эга.
...меҳр, эзгулик, ширин сўз ва ғамхўрлик кучсизлик эмас, кучдан далолат беришини тушуниб етасан. Чунки Инсон бўлиш учун буларнинг ҳар бири шиорга айланиши керак.
Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.
