ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Биринчи минтақавий ҳудуд 51-сон манзил-колониясида «Интизом ойлиги» доирасида «Уч авлод учрашуви» ўтказилди. Унда узоқ йиллар давомида мазкур муассасада ҳалол ва виждонан хизмат қилиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган истеъфодаги маёр Райимбой Жаватов иштирок этди.
У тадбирда сўзга чиқиб, ўзининг босиб ўтган ҳаёт йўли, ички ишлар органларидаги фаолияти мобайнида тўплаган бой амалий тажрибаси, енгиб ўтган қийинчиликлари тўғрисида ҳикоя қилди. Шунингдек, ҳар бир инсон ўз юртини севиши лозимлигини, Ватан эса остонадан бошланишини, ички ишлар органлари ходими бўлиш, элу юртга садоқат билан хизмат қилиш шараф эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шаҳризод Шокиров,
катта лейтенант.
