Тўрақўрғон тумани маданият марказида сектор раҳбарлари мигрантлар билан видеоалоқа тарзида очиқ мулоқот ўтказишди.
Унда хорижда ишлаётган ёшлардан яшаш ва ишлаш шароитлари, маошлари ҳақида сўралди ва муаммолари суриштирилди. Уларнинг аксарияти ўз Ватанида ишлаш афзаллигини билдирдилар. Бунинг учун мигрантларга мос иш ўринлари таклиф этилди, тадбиркорлик йўналишлари тавсия қилинди.
Суҳбат якунида маҳаллалардаги етакчиларга ёшлар билан ишлашни кучайтириш, уларнинг бандлигини назоратга олиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Ўз мухбиримиз,
Наманган вилояти.
