Чилонзор тумани ҳудудидаги “С. Ҳ. Сирожиддинов” номидаги академик лицейида ИИОФМБ ҲПБ ёшлар масалалари бўйича инспектор, лейтенант Г. Абдукаримова таълим муассасаси билан ҳамкорликда ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш юзасидан тадбир ташкиллаштирилди. Унда жонажон Ватанимиз тинчлиги ва тараққиёти йўлида фидоий хизмат қилган қаҳрамонларимиз билан фахрланиш, уларга муносиб авлод бўлиш каби жиҳатлар таъкидланди. Шунингдек, ўқувчиларга ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳамда салбий оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган иллатлар ҳам айтиб ўтилди.
Ўз мухбиримиз.
Тошкент шаҳри.
