– Колониямизда тез-тез маданий-маърифий тадбирлар, консерт дастурлари ўтказиб турилади, – дейди лавҳамиз қаҳрамони. – Жазо муддатини ўтаётганлар орасида иқтидорлилари ҳам учраб туради. Улар тадбирларда фаол қатнашиб, маҳоратларини намойиш этишади. Айни кунларда Мустақиллик байрамига тайёргарлик кўряпмиз.
– Лейтенант Муҳриддин Ибодиллаев ўзининг тиришқоқлиги, меҳнацеварлиги ва ташаббускорлиги билан шахсий таркиб ўртасида обрў-эътиборга эга, – дейди 14-сонли ЖИЭК бошлиғи,
маёр Элдор Қосимов.
Дарҳақиқат, касбига чинакам меҳр қўйган киши доимо янгилик сари интилади. Хизмат фаолиятидан
унумли фойдаланиб, зиммасидаги вазифаларни вақтида бажаради.
Лавҳамиз қаҳрамонидан нима учун Ватан ҳақида кўпроқ қўшиқ куйлашини сўраганимизда, шундай жавоб қайтарди:
– Ватанпарварлик – муқаддас ва покиза туйғу. Ҳар биримизнинг қонимизга, жонимизга, руҳиятимизга ватанпарварлик туйғуси сингган бўлиши керак. «Мен Ватанни севаман», деб унга хиёнат қилаётганлар йўқми? Афсуски бор. – Фаолиятим давомида қанчадан-қанча тақдирлар, тазаррулар гувоҳи бўлиб келяпман. Балки, ана шу ҳолатлар менинг кўксимдаги ватанпарварлик туйғуларини жунбишга келтирар, она Ватанимга садоқатимни қўшиқларим орқали ҳам намоён этишимга туртки берар...
Муҳриддин Ибодуллаев ҳаётида муваффақиятларга эришган, кўрик-танловлардаги фаол иштироки учун мукофотларни қабул қилиб олаётган лаҳзалари акс этган суратларни асраб-авайлаб сақлайди. «Келажакда фарзандларим оилавий албомимизни варақлаётиб, ушбу суратларга кўзи тушганида, мен билан фахрланса, отасига ўхшашга интилса», деб ният қилади.
«Яхши ният – ярим давлат» дейишади. Балки, ушбу мақола газетамизда чоп этилганида, лейтенант Муҳриддин Ибодиллаевнинг фарзандлари уни ўқиб, ҳозирданоқ отасига ҳавас қилса ажабмас. Зеро, ҳамиша фақат олға интилувчи ота билан ҳар қанча фахрланса арзийди.
Адолат ФАЙЗИЕВА,
ўз мухбиримиз.
