Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Урганч шаҳар ИИОФМБ ҳамда Урганч тумани Иибда бўлиб, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўрганишлар олиб боришди. Мазкур жараёнларда ишчи гуруҳ аъзолари ички ишлар бўлимларида ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар ва уларнинг иш юритувидаги ҳужжатлар билан танишиб, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлашга оид тавсия ва кўрсатмалар беришди. Ўрганишлар давомида ички ишлар бўлимлари шахсий таркибининг жанговар шайлиги ҳам кўздан кечирилди. Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан ходимларнинг оилавий аҳволи, қўни-қўшнилари билан ўзаро муносабати, профилактика инспекторларининг хизмат уйларидан фойдаланиш тартиби ҳам ўрганилди. 

  Хуллас, вилоят ИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланган режа-топшириққа асосан вилоятнинг барча шаҳар ва туман ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этилишининг аҳволи тўлиқ ўрганиб чиқилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

   Худойберган ЖАББОРОВ,

   “Постда” мухбири.