Наманган вилояти Иибда навбатдаги ўқув машғулоти бошқарма раҳбарияти ҳузурида ташкил этилиб, бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари ва шаҳар-туман ИИБ раҳбарияти иштирок этдилар.
Машғулотда "Хавфсиз ва соғлом юрт" тезкор-профилактик тадбирини самарали ташкил этиш бўйича белгиланган вазифалар ва вилоят осойишталиги ҳамда фуқароларнинг тинчлигини таъминлашдаги устувор вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, юритувда бўлган терговга қадар текширув ҳужжатларини қонуний ҳал этиш ва амалиётда учраётган муаммолар ҳамда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.
Ўз мухбиримиз,
Наманган вилояти.
