Қарши шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда “қизил” тоифадаги маҳаллаларда Президентнинг 2025-йил 3-январдаги “2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.

Йиғилишда маҳаллаларни жиноятдан холи ҳудудга айлантириш, кўчаларга кузатув камералари ўрнатиш ва уларни профилактика инспектори хонасига интеграция қилиш, “хавфсиз кўча”, “хавфсиз йўлак”лар ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича сўз борди. Шунингдек, маҳаллалар еттилигининг муаммо ва таклифлари тингланиб, қарор ижросини таъминлаш учун аниқ чора-тадбирлар белгиланди ҳамда ҳар бир маҳаллага масъуллар бириктирилди.

Ўз мухбиримиз.

Қашқадарё вилояти.