Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-маёр Баҳодир Мирзараҳимов хизмат сафари билан Навоий вилоятида жойлашган 7551-ҳарбий қисмда бўлиб, шахсий таркиб билан учрашди. Вазир ўринбосари ҳарбий хизматчиларни қийнаётган муаммолар билан қизиқиб, уларни бартараф этиш чораларини кўрди. Шунингдек, бу борада масъулларга бир қатор вазифалар ҳам юклади. Бундан ташқари, ҳарбий қисмда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишиб, ўзининг тегишли тавсияларини берди.
Михли САФАРОВ,
“Постда” мухбири.
