Вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-маёр Б. Абдуллаев ҳамда Фарғона вилояти ҳокими Ҳ. Бозаров бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоят ИИБ мутасадди раҳбарлари, сектор бошлиқлари ва тегишли ташкилотларнинг масъуллари иштирок этишди.

Вазир ўринбосари ўз сўзида 2020-2023-йилларда “Аёллар дафтари” тизими доирасида республикамиз бўйича жами 2 миллион 516 минг нафар хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатилганлиги ҳақида тўхталиб, жумладан, Фарғона вилоятида ҳам 290 минг нафардан ортиқ хотин-қизларга яқиндан кўмаклашилганлиги қайд этилди.

Шунингдек тадбирда келгуси 2024-йилда “Аёллар дафтари” бўйича мамлакатимизда 1 миллион нафар хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатилиши назарда тутилаётганлиги, шундан 109 минг 500 нафари Фарғона вилоятига тўғри келиши таъкидланди.

Мақсадли ўтган мазкур йиғилиш якунида бу борада қилиниши лозим бўлган саъй-ҳаракатлар юзасидан зарур кўрсатмалар ҳам берилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

ўз мухбиримиз.