Куни кеча Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-маёр Баҳодир Мирзараҳимов ИИВ Қоровул қўшинларининг пойтахтимиздаги 7531-ҳарбий қисмига ташриф буюрди. Бундан кўзланган мақсад ҳарбий қисмда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан яқиндан танишиш эди. 

Ташриф давомида вазир ўринбосари шахсий таркиб билан учрашди, мунтазам равишда жанговар хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчиларга яратилган шароитларни кўздан кечирди. У Ватан ҳимоячиларининг билим савиясини ошириш, соҳавий хизматлар билан ҳамкорликдаги фаолиятини ташкил этиши бўйича тавсиялар берди. 

Бундан ташқари, генерал-маёр Б. Мирзараҳимов Қоровул қўшинлари раҳбариятига ҳарбий хизматчилар томонидан содир этилиши мумкин бўлган салбий хатти-ҳаракатларнинг олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирларни кучайтириш, ҳарбий хизматчиларнинг маиший-хизмат шарт-шароитларини янада яхшилаш ҳамда уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш зарурлигини ҳам алоҳида таъкидлади.

Михли САФАРОВ,

“Постда” мухбири.