ИИВ ўринбосари генерал-маёр Баходир Мирзарахимов ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Самарқанд вилоятида жойлашган 7252-ҳарбий қисмда бўлиб, ҳарбий қисмда хизмат олиб бораётган ҳарбий хизматчиларнинг хизмат фаолияти билан яқиндан танишди. Жанговор тайёргарлик машғулотлари, жанговор техникаларнинг шай ҳолатда сақланишини кўздан кечирган вазир ўринбосари ҳарбий қисм ҳамда қўриқланаётган объэктда хизмат олиб бориш тартиби, ҳарбий хизматчиларнинг касбий маҳорати ва билим салоҳиятини ошириш борасида тавсияларини берди. 

Адиз НАРЗИЕВ,

Ҳарбий қисм командирининг 

тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари,

подполковник.