Ички ишлар вазирининг ўринбосари, генерал-маёр Баҳодир Мирзараҳимов ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Фарғона шаҳридаги 7253-ҳарбий қисмда бўлди. Вазир ўринбосари ҳарбий хизматчилар учун яратилаётган шароитлар билан яқиндан танишди. Шунингдек, 2023-йил чақирувидаги муддатли ҳарбий хизматчилар билан суҳбатлашиб, хизмат фаолиятида уларга муваффақиятлар тилади.
Генерал-маёр шахсий таркиб билан мулоқот қилиб, хизмат интизомини янада мустаҳкамлаш ва қонунийликни таъминлаш юзасидан ҳарбий қисм раҳбариятига тегишли кўрсатмалар берди.
Ўз мухбиримиз.