Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари генерал-маёр Баҳодир Мирзараҳимов Пахтачи туманида бўлди.
Ташриф давомида туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича ташкил этилган штаб, туман марказий шифохонаси, умумий ўрта таълим мактаблари ва марказий деҳқон бозори фаолияти билан танишди.
