Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-маёр Баходир Мирзарахимов Сирдарё вилоятидаги ўрганишларини давом эттириб, Сайхунобод тумани ҳудудидаги маҳаллаларда бўлди. Ҳудуддаги жиноятчиликни олдини олиш билан боғлиқ амалгам оширилган ишлар кўздан кечирилди.

Сайхунобод туманидаги “Бахмалсой” маҳалласида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, маҳалла бешлиги билан содир этилаётган жиноятлар, жиноятни келтириб чиқариш шарт-шароитлари юзасидан суҳбат олиб борди.

Шунингдек, вазир ўринбосари томонидан маҳаллани қизил тоифадан чиқариш, жиноятчиликни олдини олиш борасида, аввало, мактаблардан иш бошлаш кераклиги юзасидан тавсиялар берди.

Вазир ўринбосари Сайхунобод туманидаги “Ўзбекистон” маҳалласида бўлиб, бешлик фаолияти билан яқиндан танишди. Маҳаллада жиноятчиликни олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлари билан танишди.

Маҳалла фуқаролар йиғинида хизмат олиб бораётган профилактика инспекторининг жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш борасидаги фаолиятини ўрганилди.

Ўз мухбиримиз