Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан велосипед бошқарувчиларининг йўллардаги тартибли ҳаракатини таъминлаш мақсадида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Навбатдаги тарғибот давомида ҳам велосипед бошқарувчиларига ҳаракат вақтида велосипедлар учун белгиланган йўлаклардан юришлари бу орқали кўнгилсиз ҳодисалардан ўзларини асрашлари тушунтирилди. Шунингдек, велосипедчилар тунги вақтда ҳаракатланганда нур қайтарувчи нимча ёки нур қайтариш хусусиятига эга матолардан тикилган уст-бош кийишлари тавсия этилди. Велосипедларнинг олд ва орқа қисми ҳам худди шундай нур қайтарувчи воситалар билан жиҳозланган бўлиши шартлиги конгилсиз ҳолатларнинг олдини олади.
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати.
