гишли қарорига мувофиқ барпо этилган мажмуа ўзининг муҳташам бўй-басти ва жозибаси билан сайёҳларни ҳайратга солиши турган гап. 35 гектар майдонни ўз ичига олган мажмуада бизнес маркази, 1500 ўринли масжид, замонавий меҳмонхоналар, 400 та турли савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари, бозор ва гастрономия марказлари ташкил этилиши белгиланган.

Лойиҳа қиймати 1711 млрд сўмни ташкил этувчи мажмуанинг мастер режаси туркиялик мутахассислар билан ҳамкорликда тайёрланган бўлиб, икки босқичда амалга оширилади. Ҳозирда биринчи босқич ниҳоясига етиб, меҳмонхона, карвонсарой, ўнлаб савдо ва хизмат кўрсатиш бинолари, ҳунармандлар маркази, миллий бозор ва музейлар қуриб битказилди. Шунингдек, мақом театри, шоир ва рассомлар хиёбони ҳамда кутубхона ҳам ташкил этилди.

Марказда барпо этилган «Отабек ва Кумуш уйи»нинг деворларида «Ўткан кунлар» романи саҳналари жонлантирилган бўлиб, томоша қилган одам бир зум ўзини асар қаҳрамонлари билан ёнма-ён тургандай ҳис этади.

Бир сўз билан айтганда, шарқона латофат ва замонавийликни уйғунлаштирган ушбу мажмуа бир пайтнинг ўзида Марғилоннинг тарихий ва замонавий тимсолини дунёга кўз-кўз этмоқда.

– Эндиликда Фарғона вилоятига келаётган сайёҳлар оқими икки ҳиссага кўпайиши кутилмоқда, – дейди вилояти ИИБ ХТТБ бошлиғи, подполковник Улуғбек Ниязов. – Бугунданоқ маҳаллий ва хорижий сайёҳлар келишни бошлаб юборди. Аҳолининг кайфияти жуда юқори. Улар билан самимий мулоқот қилиб, хотиржам ва мароқли саёҳат қилишига ёрдам беряпмиз. Ходимларимиз инглиз, рус, турк ва бошқа тилларда бемалол сўзлаша олади, сайёҳлар билан самимий мулоқотга киришиб, уларга амалий ёрдам кўрсатишади.


Абдувосит СИДИҚОВ,

ўз мухбиримиз.

Фарғона вилояти.