ИИВ Жамоат хизмати департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи, подполковник Х.Қодиров Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази фаолияти билан танишди. Жараёнда марказдаги вояга етмаганларнинг келиб тушиш сабаблари, оилавий аҳволи ва таълим-тарбияси юзасидан улар билан яқиндан суҳбат олиб борилди. Болаларга ҳаётда ўз ўрнини топиши, олдига қўйган мақсадлари йўлида доим ички ишлар органлари қўллаб-қувватлаши айтилди. 

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,

ўз мухбиримиз.

Сурхондарё вилояти.