Пробация назоратига олиниб, касб-ҳунар эгаллашга ундаш ҳамда жамиятда ўз ўрнини топишга кўмаклашиш ҳам маҳкумларнинг ўз хатоларини тузатишга берилган имконият, аслида. 

Хатирчи туманида пробасия назоратидаги шахсларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида қатор ташкилотлар мутасаддилари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди. Мулоқот давомида маҳкумларнинг моддий, ижтимоий ҳамда тиббий масалалар билан боғлиқ муаммолари ўрганилиб, ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди. 

Шу куни сайёр суд йиғилиши ҳам бўлиб ўтди. Унда туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи назорати остидаги маҳкумлар бўйича киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди. Белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий амал қилиб, хатоларидан тўғри хулоса чиқарган 8 нафар маҳкум жазодан муддатидан олдин шартли озод этилди. Ғозғон шаҳрида ҳам пробасия назоратидаги 10 нафар махкумга нисбатан ҳам худди шундай инсонпарварлик далолатномалари қўлланилди. 

Маҳлиё ХОЛОВА,

ўз мухбиримиз.

Навоий вилояти.