Вилоят ИИБ ЖХХ Пробация бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинма (гуруҳ)лари томонидан амалга оширилган учрашувлар ва давра суҳбатлари натижасида жорий йилда мазкур йўналишларда фаолият кўрсатишни истаган 18 нафар фуқарога ана шундай ёрдам кўрсатилди. Жумладан, Наманган тумани «Тепа Қиёт» маҳалласида яшовчи,
1988-йилда туғилган Д.Ҳ. дастлабки ижтимоий ёрдам пакети пулларига чорвачилик билан шуғулланмоқда. Шунингдек, Чуст тумани «Мунчоқтепа» маҳалласида яшовчи, 1984-йилда туғилган Р.А. ҳам чорвачилик учун субсидия олди. Наманган шаҳри Илғор маҳалласида яшовчи, 1992-йилда туғилган И.Х.га тикув машинаси учун субсидия ажратилиб, ҳозирда ёстиқ жилдлари тикиш билан шуғулланмоқда. Бу билан унинг оилавий даромади ошмоқда. Бу каби мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин.
Кечиримлилик ва бағрикенглик тамойилининг давлат сиёсатида акс этиши кўплаб йўлдан адашган инсонларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиб кетишига кўмак бермоқда. Зеро, хато қилиш айб эмас, уни ўнгламаслик, тузалмасликдан ёмони йўқ.
Жазодан озод этилганлар билан суҳбатлашсангиз, уларнинг аксарияти берилган имкониятни тўғри тушуниб етганини, озодликда яқинлари бағрида яшаш катта неъмат эканини англаб етган. Пробация гуруҳи ходимлари эса назоратдаги шахслар билан профилактик тадбирлар олиб бориш, доимий равишда алоқада бўлиб, муаммоларига ечим топаётганликлари самара бераётганини алоҳида эътироф этиш жоиз.
Абдураҳмон БОБОЕВ,
подполковник.
Наманган вилояти.
