Тўрақўрғон тумани "Исвахон" маҳалласида умумий овқатланиш ва савдо нуқталарига замонавий видеокузатув камералари ўрнатилмоқда. Шунингдек, кўп қаватли уйларнинг йўлакларига хавфсизликни таъминлаш мақсадида замонавий электрон қулф тизимлари жорий этилмоқда.
Туман прокурори ва ИИБ бошлиғи томонидан ўғирлик жиноятларининг олдини олиш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда ҳудудда хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорлик режаси ишлаб чиқилиб, тегишли вазифалар белгиланди.
Ўз мухбиримиз,
Наманган вилояти.
