Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-маёр Баҳодир Мирзараҳимов хизмат сафари билан ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли пойтахтимизда жойлашган 7531-ҳарбий қисмда бўлди.

Тадбир аввалида сўзга чиққан вазир ўринбосари шахсий таркибга юртимизда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, ички ишлар органлари тизимида ўтказилаётган ислоҳотлар ҳамда келгусидаги истиқболли вазифалар тўғрисида таъкидлади. Шунингдек, ҳар бир она Ватанимиз ҳимоячиси ўзига юклатилган масъулиятли вазифа виждонан бажариши муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.

Шу билан бирга, ҳарбий қисм мутасаддилари билан суҳбатлашилиб, шахсий таркибнинг ҳарбий интизомини янада мустаҳкамлаш ҳамда жанговар хизмат вақтида хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш лозимлигини келтириб ўтди.

Бундан ташқари, мазкур қисмга олиб келинган ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар билан яқиндан танишиб, ўзининг бу борадаги фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Михли САФАРОВ,

ўз мухбиримиз.