Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан мазкур ҳудудда жойлашган автомобилларга газ қуйиш шаҳобчаларида ҳайдовчилар иштирокида транспорт воситаларига ўрнатилган газ ускуналари билан боғлиқ кўнгилсизликларнинг олдини олиш бўйича профилактик суҳбатлар ташкил этилди.
Унга кўра, автомобилларга газ қуйиш вақтида хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилиш, белгиланган босимдан ошириб юбормаслик, таъқиқланган газ баллонларидан фойдаланмаслик ҳамда газ ускуналарини белгиланган вақтларда кўрикдан ўтказиш каби маълумотлар яна бир бор ҳайдовчилар онгига сингдириб ўтилди.
Михли САФАРОВ,
ўз мухбиримиз.
