Қоровул қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари – штаб бошлиғи, полковник У. Жабборов хизмат сафари билан қўшинларга қарашли Чирчиқ шаҳридаги 7535-ҳарбий қисмда бўлди.
Шахсий таркиб билан учрашган қўмондон ўринбосари объэктларда қоровулликни ўташ тартиби, қўриқлаб бориш ҳамда конвойлаш қоровули хизматининг вазифалари бўйича батафсил таъкидлаш билан бирга, амалий машғулотлар ҳам ўтказди.
Бундан кўзланган асосий мақсад ҳам ҳарбий хизматчиларнинг қўриқланаётган объэктларда хавфсизликни таъминлаш, фавқулодда ҳолатларда тўғри ва аниқ ҳаракатланишлари бўйича билим ва кўникмаларини ошириб боришдан иборатдир.
Ўктам РАЖАБОВ,
маёр.
