ИИВ ЖИЭД 4-минтақавий ҳудуди ва унинг тасарруфидаги ЖИЭК ва Мкларда “ходимбай” ишлаш бўйича қатор ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, катта психолог ва 35-сонли манзил колонияси раҳбарияти яқинда бошлиқ ёрдамчиси-смена бошлиғи, маёр Музаффар Нурматовнинг яшаш хонадони ва оилавий шароитини ўрганишди. Бунда ходимнинг оила аъзолари билан суҳбат ўтказилиб, уларга ички ишлар органлари ходимларига яратилган шарт-шароитлар, имтиёзлар тўғрисида тушунчалар берилди.
Ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.
