ИИВ Тватохтд мутахассис психологи томонидан Қашқадарё вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимларининг маънавий-руҳий ҳолатини яхшилаш мақсадида навбатдаги психологик тренинг ташкил этилди.
Тренингда асосий эътибор жамоада ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш, ишончсизлик, тушкунлик каби салбий руҳий ҳолатларга йўл қўймасликка қаратилди. Шунингдек, ходимларнинг ўз хизмат вазифаларини бажаришида масъулият ҳиссини янада ошириш кўзда тутилди.
Тадбир сўнгида психологик тестлар орқали иштирокчиларнинг руҳий кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, уларга зарур тавсиялар берилди.
Ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.
