Қашқадарё вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими поликлиникаси шифокорлари Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси ходимлари ҳузурида бўлиб, уларни тиббий текширувдан ўтказишди.
Касални даволагандан кўра олдини олган афзал, деганларидек, ходимларга шифокорлар томонидан айни мавсумда тарқалган вирусли ва юқумли касалликлар ҳақида маълумотлар берилиб, даволаш усуллари тушунтирилди. Тадбир доирасида ходимлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Мунтазам спорт билан шуғулланиб, соғлом турмуш тарзига амал қилиш кўплаб касалликларнинг олдини олиш билан бирга, руҳий ва жисмоний бақувват бўлишда қўл келиши айтилди.
Содиқ РАҲИМОВ,
“Постда” мухбири.
Қашқадарё вилояти.
