Шароф Рашидов туманининг “Куёвбоши” маҳалласида ички ишлар органлари ходимлари учун 6 сотих ер майдонига эга, 3 хонадан иборат 56 та якка тартибдаги турар жой фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан фаоллар, фахрийлар ҳамда соҳа вакиллари иштирокида уюштирилган тадбирда Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиэв, вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-маёр Ғайрат Қодиров ва бошқалар сўзга чиқдилар. 

Нотиқлар тизимда кечаётган ислоҳотлар, хусусан, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган эзгу ишларни тилга олдилар. Жумладан, мазкур уйларнинг 17 тасининг бошланғич тўловлари ИИВ томонидан тўлаб берилгани маълум қилинди. Тадбир давомида хонадон соҳибларига турар жойлар калитлари тантанали равишда топширилди. Шунингдек, уларга телевизор ва китоблар жамланмалари совға қилинди.

Ўз мухбиримиз.