Хоразм вилояти ҳудудида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, бахциз ҳодисаларининг барвақт олдини олиш мақсадида ташкил этилган “Тарғибот автокарвони” Хонқа тумани ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиб, йўл-транспорти ҳодисасига учраган автомобиллар орқали ўз тарғибот тадбирларини давом эттирди.

Вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда туман ҳудудида яшовчи фуқаролар билан учрашувлар ўтказилиб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш бўйича амалга оширилган тадбирлар юзасидан маълумотлар берилди.

 “Тарғибот автокарвони” вилоятнинг барча шаҳар ва туман ҳудудларида давом этмоқда. 

Худойберган ЖАББОРОВ,

ўз мухбиримиз.

Хоразм вилояти.