Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари Хоразм вилоятида ҳам сўнгги қўнғироқ тадбирлари тантанали равишда давом этди.
Янгиариқ туманидаги 22-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов иштирок этиб, Президентимизнинг умумтаълим мактаблари битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Тадбирда вилоят ҳокими халқ таълими соҳасида эришилган ютуқларга тўхталиб, жорий йилда вилоят бўйича 23.376 нафар ўқувчи 11-синфни муваффақиятли тамомлагани, уларнинг 696 нафари мактаб таълимини олтин, 232 нафари эса кумуш медал билан якунлаганини мамнунлик билан эътироф этиб ўтди ва мустақил ҳаётга қадам қўяётган ёшларга омад тилади.
Тадбир якунида ўқув йилини юқори натижалар билан якунлаган ҳамда таълим даргоҳи билан яқин ҳамкорлик қилган энг фаол ўқитувчи, ўқувчи ҳамда ота-оналарга вилоят ҳокимининг ташаккурномалари топширилди.
Вилоят ички ишлар органларининг барча соҳавий хизматлари ҳамда ҳудудий бўлимлари ходимлари ҳудудлардаги тадбирларнинг тинч ва осойишта ўтиши учун барча зарур чора-тадбирларни кўришди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
“Постда” мухбири.
Хоразм вилояти.
